Навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

  Унда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Хушназаров ОАВ вакилларига маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
 Таъкидландики, май-июнь ойларида тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари бошчилигида фуқаролар йиғинининг вакиллар йиғилиши ўтказилиб, унда маҳалладаги бир қатор жамоатчилик комиссиялари аъзолари қайта сайланди.      Жумладан, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига 415 нафар, Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиясига 409 нафар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясига 401 нафар, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комиссиясига 426 нафар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиясига 412 нафар, тафтиш комиссиясига 150 нафар, "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмасига 414 нафар, "Аёллар маслаҳат Кенгашига 505 нафар, "Кексалар маслаҳати" гуруҳига 450 нафар аъзолар сайлаб олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди