Қарздор отанинг алиментдан қарзи қолмади

 

Мажбурий ижро бюроси Тайлоқ туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг 2019 йил 26 сентябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Х.дан ундирувчи М.Б. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш кўрсатилган.

 

 

Бўлим ходимлари томонидан қарздор Р.Х. билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, қарздор Р.Х. алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш билан тўлаш истагини билдирди.

Қарздор томонидан 2020 йилнинг 31 декабригача бўлган қарздорлик ҳисобланиб, жами 18 млн. 485 минг сўм алимент пуллари ундирувчи М.Б.га топширилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Тайлоқ туман бўлими.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди