2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва туманда 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида Тойлоқ туман ҳокими Б.Бабоназаровнинг МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар!

Ҳурматли сессия қатнашчилари!

   Аввалом бор, Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами ҳамда 10 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун билан туман ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Қадрли тумандошлар!

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан илк маротаба ҳокимларнинг кенг жамоатчиликка 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси тақдим этилмоқда.

   Анжуманимизда, халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши депутатлари, туман тизимидаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

   Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда. Эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда туманни 2020 йил якуни сарҳисоб қилиб, келгуси йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

   Президентимиз айтганидек, бугун биз шиддат билан ўзгариб бораётган замонда яшамоқдамиз. Дунё миқёсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият кескинлашиб бормоқда.

   Шундай экан, Тойлоқ туманининг келгуси йилдаги режаларни белгилашда, халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳамда короновирус пандемиясини ҳам ҳисобга олишимиз зарур, деб ўйлайман.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида шу йилнинг 7 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида “пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак” деган фикрлари бизга дастурул амал бўлди.

   Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида камбағалликни камайтириш хусусида тўхталиб, бир қатор вазифаларни белгилаб берган эди, яъни Президентимиз пандемия бошланишдан 2 ой олдин тизим яратиб бергаликлари натижасида пандемия шароитга “қуролланиб” кириб бордик, десам, муболаға бўлмайди.

   Шундан келиб чиққан ҳолда, ўтган давр мобайнида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқларини, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар ишлаш қувватини тўлиқ тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар тарафлама қўллаб- қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишларни олиб борилди. Жумладан, пандемия бошланишида Тойлоқ туманида фаолият кўрсатаётган 261 та саноат корхоналарининг                 14 таси фаолиятини вақтинча тўхтатди, шунингдек, 66 таси эса 25%, 49 таси 50% қувватда ишлай бошлаганди.

   Пандемия шароитида бўлса ҳам туманда саноат ишлаб чиқариш ҳажми жорий йил 6 ой якунида ўтган йилга нисбатан 4,0 фоизга, 9 ой якуни билан 8,1 фоизга ўсди.

  Президентимиз томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб, сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади ташкилотлар билан бирга “корхонабай” иш олиб бордик ва бунинг натижасида жорий йил 10 ой якунига кўра, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 541,1 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига 15,2 фоизга кўпайди.

   Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йил йил якуни билан 1,1 трлн.сўмни, аҳолига жон бошига 5,6 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил якуни билан 1,2 трлн. сўмга (ўтган йилнинг мос даврига 102,1 фоизга кўпайиш) ва аҳолига жон бошига 6,2 млн сўмга етказишни режа қилганмиз.

    Шундан келиб чиқиб, 2021 йилнинг 1 ярим йиллигида 619,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилишини ёки ўтган йилнинг мос даврига 111,5 фоизга оширишни режалаштирилди.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

   Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикрни илгари сурилган эди.

   Дарҳақиқат, кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил ҳисобланиб, инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ҳамда бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

   Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳаммамизга маълумки, тадбиркорларик субъектларига тез ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида туман Давлат хизматлари марказининг янги биноси ноябрь ойида фойдаланишга топширилди.

    Марказда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар яратилди. Жумладан, бинода Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси, инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ташкил қилинди.

   Қишлоқ хўжалиги.

   Туманнинг умумий ер майдони 0,28 минг. кв.км.ни ташкил қилиб, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланаладиган ерлар жами  11 718  гектар,  шундан  7 941 гектар очиқ майдон (68%),  2 476  гектар токзор (21%), 881 гектар боғлар (4.8%),  409 гектар тутзорлар (3%), 2.1 гектар кучатзорлар  (0.02%),  9,2 гектар яйловлар (0,1%)  ни ташкил этади.

   Туманда фермер ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг 7941  гектар асосий очиқ майдонларининг  5075  гектарида бошоқли дон (5075 га ғалла 63,9%), 1330 гектарида сабзавот (16,7 %), 267 гектарида картошка (3,4 %), 70 гектар соя (0,9 %), 1190 гектарида озуқа экинлари (15 %) экилди.

   Бундан ташқари, 2020 йил ғалладан бўшаган майдонларга 5024 гектар такрорий экинлар экилган. 1841 гектарига картошка, 589 гектарига сабзавот, 1070 гектари дуккакли ва  1524 гектарига озуқа экинлар экилди.

   Жорий йилда тумандаги барча тоифадаги хўжаликлари томонидан жами 550,4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жумладан 34,3 минг тонна бошоқли дон, 95,2 минг тонна картошка, 7,1 минг тонна полиз, 160.3 минг тонна сабзавот, 28,2 минг тонна мева, 78,5 минг тонна узум, 35,9 минг тонна гўшт, 110.3 минг тонна сут, 1,5 тонна жун, 146 тонна пилла ва 71,6 млн дона тухум ишлаб чиқарилди.

   2021 йил ҳосили учун 474 фермер хўжаликларининг 4375 гектар майдонларида кузги бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, 34,1 минг тонна ялпи дон ишлаб чиқариш прогноз ҳажмлари белгилаб олинган. Ушбу майдонларнинг 4375 гектарида (100 фоиз) майсалар униб чиққан бўлиб, шундан 367 гектари 1-2 барг, 1785 гектари 3-4 барг ҳамда 2223 гектари туплаган ҳолатда ривожланмоқда.

   Асосий майдонларга 1859 гектар сабзавот, 615 гектар картошка, 62 гектар дуккакли ва 1030 гектар озука экинлари экилиши режалаштирилган.

  Такрорий экин экиш режаси 5124 гектар бўлиб, шундан сабзавот 800 гектар, картошка 1482 гектар, дуккакли экин 908 гектар, озуқа экинлари 1935 гектар экилиши режалаштирилган.

  Тўқсонбости экинлари 384 гектар бўлиб, шундан августь-сентябр ойларида жами 130 гектар, шу жумладан 80 гектар пиёз, 50 гектар саримсоқпиёзни ташкил этади. Ноябрь-декабрь ойларида жами 254 гектар, жумладан, 64 гектар,  14 гектар пиёз сабзи, 12 гектар, ош лавлаги 163 гектар кўкатлар экилди.

   Ғалла етиштириш 34 минг тонна, давлатга сотиш 9,6 минг тонна, ғаллачилик кластерига сотиш режаси 4,3 минг тоннани ташкил этади.

  2021 йилда фермер хўжаликлари томонидан мева-сабзавот, картошка ва узум маҳсулотлари жами139,7 минг тонна етиштирилиши белгиланган. Жумладан, сабзавот 48,9 минг тонна, картошка 42,5 минг тонна, дуккакли дон 1,5 минг тонна, мева 15,9 минг тонна, узум 30.8 минг тонна.

   Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 45,8 минг тоннаси қайта ишлашга, 24,9 минг тоннаси экспортга, 10,2 минг тонна захирага, 7,6 минг тонна уруғлик учун, 5,3 минг тонна Тошкент шаҳри ва бошқа ярмаркаларга, 46,8 минг тонна ички истеъмол учун ишлатилиши белгиланган.

   Тойлоқ туманида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш учун 3802 тонна, шундан 2005 тонна картошка,  593 тонна сабзи, 852 тонна пиёз ва 352 тонна гуруч маҳсулотлари режа ўрнатилган.

   Бугунги кунда  жами 4045 тонна ёки ўрнатилган режага нисбатан 244 тоннага кўп ёки 106 фоизга асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилди. Жумладан, 2006 тонна картошка (100%), 850 тонна сабзи (143%), 901 тонна пиёз (106%), 289 тонна гуруч (82%) маҳсулотларини ташкил этади.

     Захираси яратилиши белгиланган 352 тонна гуруч маҳсулотидан қолган қисми, яъни 64 тонна гуруч маҳсулоти декабрь ойининг 14 санасига кадар тўлиқ захирага олинади.

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

   Эътиборларингизни қуйидаги рақамларга қаратмоқчиман. Тойлоқ туманида 1 декабрь ҳолатига 2985 та тадбиркорлик субъектлари (1353 та кичик бизнес субъектлари, 1632 та якка тартибдаги тадбиркорлар) фаолият кўрсатмоқда.

   Январь-ноябрь ойларида 957 та янги тадбиркорлик субъектлари (374 та кичик бизнес субъектлари, 583 та якка тартибдаги тадбиркорлар) ташкил қилинди. Йил якунигача яна 26 та янги юридик корхоналар ташкил этишни ҳамда уларнинг сонини 400 тага етказишни режалаштириб олганмиз.

   Тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан тумандаги 5072 та юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига  42,8 млрд.сўм, (шундан, 3586 та субъектларига 37,2 млрд.сўм узоқ муддатли) кредитлар ажратилди.

    Кейинги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнеснинг ушбу шакли билан шуғулланаётганларга кўплаб имтиёз ҳамда имкониятларни яратиб бериш мақсадида барча куч сафарбар этилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 626 та лойиҳаларга 18,7 млрд. сўм, жумладан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 551 та лойиҳага 14 млрд.сўм, “Фермер, деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан 12 та лойиҳага 417 млн. сўм, ҳунармандчилик соҳасидаги 45 та лойиҳага 1,4 млрд.сўм, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан 12 та лойиҳага 277 млн.сўм, “Yoshlar – kelajagimiz” дастури асосида 8 та лойиҳага 2,7 млрд.сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилди. Бу борадаги ишларни келгуси йилда кенг қамровда, аниқ ҳисоб-китобларга таянган ҳолда давом эттирамиз.

   Қўшилган қиймат солиғи ҳамда фойда солиғи тўловчилари йил бошидаги 138 тадан 268 тага етказилди. Мулк солиғи тўловчилари 870 тадан 1 минг 50 тага, ер солиғи тўловчилари 920 тадан 1 минг 170 тага, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар сони 300 тадан 1 минг 120 тага, жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўловчилар сони 1430 дан минг 1641 тага ошди.

   2020 йил 10 ой якунига кўра, бюджетга тушумларига ўрнатилган 75,8 млрд.сўмлик режа амалда
96,4 млрд.сўмга ёки қўшимча 20,6 млрд. сўм қўшимча маблағ туширилган бўлса, йил якуни бўйича белгиланган 92,5 млрд.сўм режани 116,5 млрд.сўмга ёки 24,0 млрд.сўм қўшимча маблағ туширишни режалаштирганмиз.  
435 та хўжалик юритувчи субъектларда 4437 нафар норасмий ишлаб келаётган ишчи ва ходимлар легаллаштирилди (режа 3651 та, 121,5 фоиз), йил якуни билан яна 163 та ходимлар легаллаштирилиб
4600 тага етказиш режалаштирилган. 
Бундан буён ҳам солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига бюджетга тушумлар миқдорини доимий равишда кўпайтириб бориш мен раҳбарлигимда сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди идораларнинг асосий вазифаси бўлиб қолади.

   Туман маҳаллий бюджети қўшимча манба маблағларни ишлатилишини ҳам тизимли таҳлил қилиб бормоқдамиз. 2020 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари 2 млрд. 26 млн.сўм маблағ ҳисобидан Халқ депутатлари туман кенгаши қарорлари асосида бир қатор ижтимоий-иқтисодий тадбирлар амалга оширилди. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ дастурини                  2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарори идросини таъминлаш мақсадида тумандаги 2019 йил "Обод қишлоқ" дастури доирасида реконструкция қилинган Жумабозор ҚВП ва 30-сонли умумтаълим мактабида бажарилган қурилиш таъмирлаш ишларидан мавжуд 964,0 млн.сўм қарздорликларни қоплаб бериш учун  “Сохтмон люкс строй” МЧЖ 343,0 млн сўм, “Сам механик кўчма карвон” МЧЖ 621,0 млн сўм;

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ворсин қишлоғи ҳудудида жойлашган собиқ Маданият қишлоқ фуқаролар йиғини маъмурий биносининг бир қисмида ташкил қилинган “Ҳунармандлар маркази”ни таъмирлаш учун 170,0 млн.сўм;

  2017 йилда туман ҳокимлиги биноси ва мажлислар залинини таъмирлашдан қолган қарздорликни қоплаш 300,0 млн.сўм. 

  Бундан ташқари, тумандаги ичимлик суви таъминоти оғир аҳволда бўлган қишлоқларга сув тармоғи тортиш учун сув қувурлари сотиб олишга 40,0 млн.сўм маблағ ажратилган.

   2020 йил 3 чорак якуни бўйича даромадлар режасининг 2 млрд. 870 млн. сўм миқдорида орттириб бажарилган қисми ҳисобидан, "Саховат ва кўмак" жамғармасига маблағларни шакллантириш учун 1 млрд.сўм ажратилди. "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги муаммоларни ҳал этиш учун тузилган жамғармаларнинг ҳар бирига 400 млн. сўмдан йўналтириш кўзда тутилган.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги ҳузуридаги субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича ташкил этилган комиссиясида 535 та талабгорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 120 та фуқароларга ижобий хулосалар шаффофлик ва холислик асосида берилди ҳамда субъсидия асосида уй-жой билан таъминланди.

Ҳурматли тумандошлар!

   Жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида туманда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган 11 ойи мобайнида туманда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

   Бугунги кунда туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (меҳнат ресурслари) 110,4 минг кишини ташкил этиб, шундан 69,0 фоизи ёки 75,8 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳолининг 11,5 фоизи ёки 9,8 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож, ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 11,4 фоизни ва ёшлар ўртасида  8,6 фоизни ташкил қилмоқда. 

2020 йил 11 ойида  2814 нафар фуқароларга бандлик бўлими томонидан хизматлар кўрсатилди. Хусусан, 1215 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. 419 нафар фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди, 119 нафар фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 285 нафар фуқароларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.

   Бундан ташқари, 1,7 минг нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 37 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларимизнинг бандлиги таъминлаш бўйича манзилли ишлар ташкил қилиниб, ўтган давр мобайнида уларнинг бандлиги таъминланди.

  Тойлоқ туманида иш билан банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, мигрантларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида бугунги кунда қуввати бир вақтда 450 нафар фуқарони касбга ўқитишга мослаштирилган 3 та ўқитиш марказлари ташкил этилган. Айни вақтда, 214 нафар фуқароларга касб ўргатилмоқда. Мисол учун, тумандаги 2-сон касб-ҳунарга ўқитиш мактабида  (йиллик қуввати 200 нафар), бугунги кунда 194 нафар фуқаро тикувчилик йўналишида ўқимоқда.

   Бугунги кунда бизнинг энг асосий вазифамиз хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлашдан иборат. Бу борада ҳам туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2020 йил 11 ойида 425 нафар хотин-қизлар доимий иш билан банд қилинди, 125 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилди, 62 нафар ишсизлар ишсизлик нафақаси билан таъминланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 125 нафар яқин хотин-қизларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди. Бундан ташқари, 517 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун жамоат ишлари жамғармасидан 361,9 млн. сўм маблағ молиялаштириб берилди. 2021 йилда ҳам бу йўналишдаги ишларни давом эттирамиз.

   2020 йил 11 ойида 526 нафар ёшлар доимий иш жойларига ишга жойлаштирилди, 92 нафар ёшларни касбга ўқитилди, 35 нафар ёшлар ишсизлик нафақаси билан таъминланиб, ижтимоий муҳофазага олинди,115 нафарга яқин ёшларга меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди. Бундан ташқари, 654 нафар ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун “Жамоат ишлари жамғармаси”дан 457,8 млн. сўм маблағ молиялаштириб берилди.

   Шу ўринда таъкидламоқчиманки, аҳоли орасида бирор корхона ёки ташкилотда ўзига қулай иш тополмаслиги натижасида меҳнат шартномаси, доимий иш ҳақига эга бўлмаган, бироқ турли мавсумий меҳнат ишлари билан банд бўлган ёки оиласида томорқа билан шуғулланиб, даромад топадиганлар кўпчиликни ташкил этарди. Аммо шу кунга қадар уларнинг фаолияти ҳеч қаерда қайд этилмасди. Бу эса пенсия ёшига етганда меҳнат стажи йўқлиги муаммосини келтириб чиқарарди.

    Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг  8 июнида қабул қилинган 4742-сонли қарор 67 та йўналишда фаолият юритиб келаётган бу каби фуқароларимизни норасмий фаолиятларини легаллаштиришда катта қадам бўлди. Ушбу қарор асосида бугунгача 3996 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатда рўйхатга олинди ва белгиланган йиллик режа (4102 та) 98,1 фоизга  бажарилди. Йил якунига қадар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сонини 4102 нафарга етказишни белгилаб олганмиз. 2021 йилда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор чоар-тадбирларни белгилаб олганмиз.

   Бунда, 3,5 минг (2020 й. 11 ойида 1,6 минг, 2019 йилда 1,5 минг) фуқаро мақсадли дастурлар доирасида яратиладиган ва бўш вакант иш ўринларига ишга жойлаштирилиши, 2,0 минг нафар  фуқаро жамоат ишларига жалб этилиши, 2,5 минг фуқароннги бандлигини таъминлаш учун 5 та йўналишда субсидия маблағи ажратилиши, 200 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланиши кўзда тутилган.

 

Ҳурматли тумандошлар!

   Муҳтарам Юртбошимизнинг “Мамалакатимиз пандемия шароитда янада қудратлироқ бўлиб чиқиш ҳамда бу синовлардан кам талафот билан ўтиб олиши учун биздан бугун темир интизом, масъулият, сабр ва юксак тафаккур талаб этилади” деган даъватларига мувофиқ “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган барча ишлар “Хонадон дафтари”, секторларда ташкил этилган “Темир дафтар”ларга ҳамда saxovat.argos.uz сайтига киритилиб борилди.

    Секторларда фаолият юритаётган “камбағалчиликни қисқартириш штаби” аъзолари, депутатлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан биргаликда туман ҳудудида камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 11 минг 206 аъзолари бўлган  2 461 та “Темир дафтар”га киритилди. (Камбағал оиланинг жами оиладаги улуши 5%)

   “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бу оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунгача саховатпеша тадбиркорларимиз ҳамда сахий фуқароларимиз ҳисобидан 2,5 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа турдаги ижтимой кўмаклар кўрсатилди.Шунингдек, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармасига бугунгача 1 млрд. 366 млн. сўм миқдорида ҳомийлик маблағлари келиб тушди ва бу маблағлар ҳисобидан пандемия шароитида “Темир дафтар”га киритилган муҳтож оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилди.

   Шу ўринда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган саховатпеша тадбиркорларимизга ва сахий фуқароларимизга Сизларнинг номларингиздан ҳамда туман жамоатчилиги номидан чуқур ташаккур билдирамиз.

   Шунингдек, “темир дафтар”даги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Вазирлар Маҳкамасининг 346-сон Фармонига асосан “Қурбон ҳайити” айёми арафасида 368 та оилага 1,0 млн сўмдан, жами 368 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6038-сон Фармонига асосан 4625 та оиланинг 1 481 та аъзоларига 220 минг сўмдан жами 1 млрд. 844 млн сўм бир марталик моддий ёрдам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4815-сонли қарорига асосан 1 434 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган 3 110 нафар болаларига мактаб ўқув қуроллари ҳамда кийим-кечаклар учун жами 1 млрд. 555 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

   Бугунги кунгача, “Темир дафтар”даги 4 167 нафар ишга муҳтож фуқаронинг 4 088 нафари ёки 98,1 фоизи турли соҳаларга ишга жойлаштирилди, 141 нафарига 3,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар, 72 нафар фуқарога субсидия асосида исиқхоналар қуриб берилди. Буларнинг натижасида бугунгача 1 450 та оила (6 897 нафар аъзоси) турмуш шароити яхшиланганлиги инобатга олиниб, ўз мурожаатларига мувофиқ, сессия қарорлари асосида “Темир дафтар” дан чиқарилди.

   1 декабрь ҳолатига “темир дафтар”да 1 011 та оила (4 309 нафар аъзоси) шундан, 516 та боқувчисини йўқотган, сурункали касаллиги мавжуд, пенсионер, якка ёлғиз ва меҳнатга лаёқатсиз ногирон оилалар қолаяпти. Сектор раҳбарлари билан биргаликда уларни ўз қарамоғимизга олиб, ҳар тарафлама ижтимоий қўллаб- қувватлашни ўз зиммамизга оламиз.

 

Қадрли тумандошлар!

   2020 йилнинг 11 ойида Дастур асосида лойиҳаларни ишга тушуриш бўйича белгиланган режа ортиғи билан бажарилишига эришилди, яъни 57 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 212.4 млрд. сўм ўзлаштирилиб, 511 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, “Варжоме Қорасув” МЧЖ томонидан    лойиҳаси умумий қиймати 5 млрд. 366 млн. сўмлик шундан; 2 млрд. 700 млн. сўмлик ўз маблағи 264 минг АҚШ доллар хорижий кредит ўзлаштирилиши натижасида 4 нафар янги иш ўринлари, “Тойлоқ бахмали” Х/К томонидан “Енгил автомабиллар учун дискалар ишлаб чиқариш” лойиҳаси умумий қиймати 12 млрд. 50 млн. сўмлик; шундан 12 млрд. 50 млн сўм ўз маблағи ўзлаштирилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари “Сиёб-Шавкат-Орзу” Ф/Х томонидан “Зардобни қайта ишлаш” лойиҳаси умумий қиймати 3 млрд. сўмлик шундан, 3 млрд. сўм ўз маблағи ўзлаштирилиши натижасида 12 нафар янги иш ўринлари “Пет Агро Оил” МЧЖ Қ/К томонидан “Пахта ёғи ишлаб чиқариш” лойиҳаси умумий қиймати 2 млрд. 450 млн. сўмлик шундан; 2 млрд. 450 млн. сўм ўз маблағи ўзлаштирилиши натижасида 12 нафар янги иш ўринлари яратилган.

   Жорий йил якунига қадар жами 57 та лойиҳа ишга туширилиши ва 212,4 млрд. сўм  қийматидаги маблағлар ўзлаштирилиши натижасида 511 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

  Туманни 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига (саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис, қишлоқ хўжалиги) кўра жами 354.4 млрд. сўмлик, 179 та лойиҳа ишлаб чиқилди, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 1136 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилди.

 

        Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар.

   Туманда 2020 йил 4,7 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди. Жорий йил якунга қадар қўшимча 1,0 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилиши кутилмоқда. Мисол учун, "Bro beans" МЧЖ қўшма корхонасининг йирик инвестицион “Экотуризмни ривожлантириш учун меҳмонхона ва логистика марказини ташкил этиш” лойиҳасини 2021 йил якунига қадар ишга тушириш эвазига, 7 млн. АҚШ доллари, шундан корхонанинг 0,8 млн. доллар ўз маблағлари ҳамда 6,2 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 190 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.

   2020 йил инвестиция Дастури асосида 14 млрд.              258 млн. сўмлик 3 та умумтаълим мактабларида, 1 та касб-ҳунар коллежи, 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 1 та бошқа давлат объектларида қуриш, реконструкция қилиш ишлари якунига етказилиб, объектлар фойдаланишга топшириш босқичида. Жумладан, Галаботир маҳалласида қурилган 47-мактаб лойиҳа қиймати 1,5 млрд. сўм бўлган 360 ўринли янги ўқув биноси ёки лойиҳа қиймати 3,9 млрд.сўм бўлган 16-МТМ сиғими 120 ўринли янги бино қурилиши бунга мисол бўла олади. Бундан ташқари, туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 24 та ижтимоий соҳа муассасаларида қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

   Шунингдек, инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 16,0 млрд.сўмлик 2 та мактабгача таълим муассасасиларида (1-МТМ, 42-МТМ) янги бино қурилиши, 1 та мавжуд сув иншоотини реконструкция қилиш ҳамда туман марказида қурилган кўп қаватли уй-жойлар учун оқава сувларини тозалаш иншоотини ўрнатиш ва оқава сув тармоғи тортиш ишлари якунланди.

    2021 йилда 4 та ижтимоий соҳа муассаларида қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Чароғбон массивида 5 та 12 қаватли (300 та хонадонлар) уй-жойлар уйларни қурилиши бошланди. 3 та уй-жойлардаги 180 та хонадонлар  ипотека кредити маблағлари ҳисобидан фуқароларга ажратилган бўлса, 120 та хонадонлар олиниши учун давлат томонидан 120 та фуқароларга субсидиялар ажратилиб берилди.

   2021 йилда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Боғичинор массивида 5 та 5 қаватли (80 та хонадонлар) уй-жойлар ҳамда Чароғбон массивида  янги тартибга мувофиқ 5 та 12 қаватли 300 та хонадонли турар-жой биноларини қуриш режалаштирилмоқда.  Шу билан бирга туман марказида хусусий секторлар томонидан 2 та кўп хонадонли турар-жой бинолари қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

   Тойлоқ туманида 2020 йил 7 январдаги 2020 йил учун маҳсулотлар экспортини амалга ошириш бўйича қабул қилинган  қарорга мувофиқ, туман бўйича 2020 йилда     37,2 млн долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, саноат маҳсулотлар 12,6 млн. доллар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 24,5 млн. доллар. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари экспорт режаси 34,6 млн. доллар бўлиб, ҳақиқатда 13.7 млн. долларлик (шундан саноат маҳсулотлари 3.6 млн. доллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 10.1 млн.доллар) экспорт амалга оширилган, белгиланган режа 39.6 фоизга ёки – 20.9 млн. долларга кам амалга оширилган.

    Йил якуни билан қолоқликни инобатга олган ҳолда шунингдек, янги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда бошқа муқобил ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда, шу билан бирга янги бозорларни топиш ва маҳсулотларни экспортга йўналтириш чоралари кўрилмоқда. Экспорт географиясини кенгайтириш, янги бозорларни топиш, янги турдаги маҳсулотларни экспортга йўналтириш, экспортёр корхоналар сонини кўпайтириш ҳамда корхона ва ташкилотларни экспорт фаолиятига жалб қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Экспорт географияси дунёнинг 19 та давлатини қамраб олиб, жорий йил ҳисобидан 2 та яъни Бразилия, ва Саудия Арабистони давлатлари билан кенгайтирилди ҳамда экспортга йўналтириладиган маҳсулот тури ўтган йилги 20 тадан жорий йилда 46 тага етказилди.

   Туризм коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида энг кўп зарар кўрган ва кўраётган соҳалардан бири бўлди. Лекин, шунга қарамасдан тадбиркорларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва сай-ҳаракатлари билан ҳамкорликда 2020 йилда Бахштепа қишлоғида “Турзмни ривожлантириш ва дам олиш маскани ташкил этиш” лойиҳаси ишга туширилди.

    2021 йилда аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида туризм соҳасида 73,5 млрд. сўмлик 2 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилди. Бундан ташқари, келгуси йилда тумандаги машҳур ҳадисшунос олим Ал Бухорий бобомизнинг устозлари Имом Ад Даромий ҳазратларининг қабирларини ободонлаштириш натижасида туманда туризимнинг янги йўналишларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида туманимизга чет-эл сайёҳлари оқимини кенгайтириш, янги иш ўринлари кўпайтириш ва туризим йўналишида туманнинг мавқийини оширишга хизмат қилади деган умиддамиз.

 Ҳурматли сессия иштирокчилари!

   Бугунги кунда, аҳоли томонидан қилинаётган кўплаб мурожаатлар мазмуни йўлларни таъмирлаш ҳақида бўлиб, туманда 15 км марказий кўчалар бўлса, 571 км туман ички кўчалари ҳисобланишини эътиборга олсак, бу борада ҳали кўплаб таъмирлаш ва қуриш ишларини амалга оширишимиз лозимлигини кўрсатади. Жорий йилда марказлашган манбалар ҳисобидан лойиҳа қиймати жами 1 млрд. 82 млн. сўм бўлган жами 2,57 км йўл қуриш ишлари якунига етказилиб фойдаланишга топширилди.

    Бундан ташқари, Дастурга қўшимча равишда 1,2 км. туман ички кўчаларида 600 млн.сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.Пиёдалар юриш йўлакларига алоҳида эътибор қаратилиб, 1,5 км тротуар йўлаклар қурилди ва бу каби ишларни 2021 йилда ҳам самарали давом эттириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. 2021 йилда тумандаги барча маҳаллаларнинг ички кўчаларини тўлиқ таъмирлаш бўйича хатлов ишлари олиб борилиб, жами 5 та МФЙ ҳудудидаги 5 та кўчаларда жами лойиҳа қиймати 2,4 млрд.сўм бўлган 5,2 км. йўлларни таъмирлаш талаб этиши ҳисоб-китоб қилинди.

   Аҳолининг аксариятида норозилик кайфияти келтириб чиқишига коммунал хизматлардаги камчиликлар сабаб бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, электр таъминотини яхшилаш борасида жорий йилда 23,0 км. тармоқлари ҳимояланган электр симларига алмаштирилди. Қўшимча
16 дона трансформаторлар ўрнатилди.
106 км. электр тармоқлари ва 31 та ТПлар мукаммал ҳамда 80 та ТПларни ва 255,0 км. тармоқлар жорий таъмирланиши натижасида туманда жами 20 та маҳаллаларнинг электр таъминоти яхшиланишига эришилди.

  Аммо, ўтган ноябрь ойи охирида бу амалга оширилган ишларимиз етарли эмаслигини ҳаммамиз гувоҳи бўлдик ва бу борада ишларни янада кучайтиришимиз зарурлигини кўрсатиб ўтмоқда. 

   Туман аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 54 фоизни ташкил этади. Ҳозирги кунда туман марказида қурилган кўп қаватли уй-жойларни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 1,5 млрд. сўмлик ичимлик суви ва 5,2 млрд сўмлик канализация тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилди.

   Муҳтарам Юртбошимизнинг Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бажарилган ишлар натижасида туманда 5 та янги сув иншооти ва 17 та мавжуд сув иншоотлари таъмирдан чиқарилиб, аҳолини узлуксиз сув билан таъминланишига эришилди. 

   Туман ҳудудида бир кунда ўрта ҳисобда50-60 тоннагача маиший ва бошқа турдаги чиқиндилар ҳосил бўлади. “Тоза ҳудуд” ДУК корхонаси моддий техник базасини мустаҳкамлаш борасида муҳтарам Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ажратилган маблағлари ҳисобидан 2 та янги махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситалари ажратилиб, ҳозирги кунда корхонада жами 10 та махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситалари мавжуд.

Ҳурматли тумандошлар!

   Президентимиз томонидан жорий йил 18 февраль куни «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5938-сонли Фармони ва “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги  ПҚ-4602–сонли қарори жамият бошқарувида ўзига хос қадриятлар асосида шаклланиб келган, миллатимизнинг ўзлигини, турмуш тарзини ўзида мужассам этган маҳаллаларимиз бугун янги босқичига қадам қўйди десак муболаға бўлмайди. Фармонга кўра, жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш тизимнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

    Жумладан, “хавфсиз маҳалла” йўналишида 2020 йилнинг 11 ойи давомида маҳалла жиноятчилиги яъни олдини олса бўладиган 48 та моддалар таркибига кирувчи жиноятлар содир этилмаган маҳаллалар 25 та, жиноят сони камайган маҳаллалар 3 тани, жиноят сони барқарор бўлган маҳаллалар 9 тани ва жиноят ошган маҳаллалар 13 тани ташкил этмоқда.

    Маҳалла раиси ва унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида 11 095 та тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди. Жумладан, ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосарлар томонидан 11 212 та оилалар ўрганилди. Маҳалла ҳудудини айланиш, хонадонма-хонадон юриш натижасида носоғлом турмуш тарзида ҳаёт кечираётган ҳамда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож 475 нафар шахслар, спиртли ичимликка ружу қўйган 375 нафар, оила турмуш муносабатлари доирасида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этувчи 81 нафар, фарзандини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаётан 48 нафар шахслар аниқланиб, улар билан профилактик ва ижтимоий реабилитация ишлари олиб борилди.

    Шу билан биргаликда жиноятчиликни жиловлаш ва олдини олиш мақсадида жиноят қурбони ёки иштирокчиси бўлиб қолиши мумкин бўлган 44 тоифага кирувчи 4443 нафар шахслар алоҳида хатловдан ўтказилиб, улар билан профилактик ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 11 ойи давомида диний экстримизм оқимига адашиб кириб қолган 22 нафар шахслар билан маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан 111 та суҳбатлар олиб борилди, аниқлнган муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилди.

   Жорий йилда 98 нафар оилавий ажрим қайд этилган бўлиб, ўтган 2019 йилга нисбатан (135 та) 37 камайган. оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 11 ойи давомида 278 маротаба тарғибот тадбирлари ўтазилди.

    Шунингдек, тумандаги 120 та нотинч оилаларга, 34 та спиртли ичимликка ружу қўйган ва профилактик ҳисобда турган фуқаролар билан якка тартибдаги профилактик тадбирлар ўтказилиб, маҳаллалардаги кекса авлод вакиллари муррабий сифатида бириктирилди. Хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида  маҳаллаларда 54 та жиноятчиликка мойиллиги бор хотин-қизларнинг руйхати шакллантирилиб, доимий равишда  улар билан профилактик ишлар олиб борилди.

   Жорий йилнинг ноябрь ойи давомида тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Янги Ўзбекистон янги дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.Тадбир доирасида, кўрик танловлар ташкил этилди, маҳалларда яшовчи кам таъминланган оилалар ва ногиронларга байрам дастурхонлари ташкил этилди.

Азиз тумандошларлар!

   Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”.

   Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта, ижобат бўлади.

  Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, оилавий бахт ва саодат тилайман.

 

  Эътиборингиз учун раҳмат!

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди