Тойлоқда 2021 йилда қанча мева-сабзавот етиштирилади

   Жорий йилда тумандаги барча тоифадаги хўжаликлари томонидан жами 550,4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жумладан 34,3 минг тонна бошоқли дон, 95,2 минг тонна картошка, 7,1 минг тонна полиз, 160.3 минг тонна сабзавот, 28,2 минг тонна мева, 78,5 минг тонна узум, 35,9 минг тонна гўшт, 110.3 минг тонна сут, 1,5 тонна жун, 146 тонна пилла  71,6 млн дона тухум ишлаб чиқарилди.

    2021 йил ҳосили учун 474 фермер хўжаликларининг 4375 гектар майдонларида кузги бошоқли дон экинлари экилган бўлиб, 34,1 минг тонна ялпи дон ишлаб чиқариш прогноз ҳажмлари белгилаб олинган. Ушбу майдонларнинг 4375 гектарида (100 фоиз) майсалар униб чиққан бўлиб, шундан 367 гектари 1-2 барг, 1785 гектари 3-4 барг ҳамда 2223 гектари туплаган ҳолатда ривожланмоқда.

   Асосий майдонларга 1859 гектар сабзавот, 615 гектар картошка, 62 гектар дуккакли ва 1030 гектар озука экинлари экилиши режалаштирилган.

  Такрорий экин экиш режаси 5124 гектар, шундан сабзавот 800 гектар, картошка 1482 гектар, дуккакли экин 908 гектар, озуқа экинлари 1935 гектар экилиши режалаштирилган.

   Тўқсонбости экинлари 384 гектар бўлиб, шундан августь-сентябрь ойларида жами 130 гектар, шу жумладан, 80 гектар пиёз, 50 гектар саримсоқпиёз, ноябрь-декабрь ойларида жами 254 гектар, жумладан, пиёз 64 гектар, сабзи 14 гектар, ош лавлаги 12 гектар, кўкатлар 163 гектарни ташкил этади.

   Ғалла етиштириш жами ишлаб чиқариш 34 минг тонна, давлатга сотиш 9,6 минг тонна, ғаллачилик кластерига сотиш режаси 4,3 минг тоннани ташкил этади.

   2021 йилда фермер хўжаликлари томонидан мева-сабзавот, картошка ва узум маҳсулотлари 139,7 минг тонна етиштирилиши белгиланган. Жумладан;

сабзавот 48,9 минг тонна, картошка 42,5 минг тонна, дуккакли дон 1,5 минг тонна, мева 15,9 минг тонна, узум 30.8 минг тонна.

   Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 45,8 минг тоннаси қайта ишлашга, 24,9 минг тоннаси экспортга, 10,2 минг тонна захирага, 7,6 минг тонна уруғлик учун, 5,3 минг тонна Тошкент шаҳри ва бошқа ярмаркаларга, 46,8 минг тонна ички истеъмол учун ишлатилиши белгиланган.

   Тойлоқ туманида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш учун 3802 тонна, шундан 2005 тонна картошка,  593 тонна сабзи, 852 тонна пиёз ва 352 тонна гуруч маҳсулотлари режа ўрнатилган.

   Бугунги кунда  жами 4045 тонна ёки ўрнатилган режага нисбатан 244 тоннага кўп ёки 106 фоизга асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилди. Жумладан, 2006 тонна картошка (100%), 850 тонна сабзи (143%), 901 тонна пиёз (106%), 289 тонна гуруч (82%) маҳсулотларини ташкил этади. Бундан ташқари, 352 тонна гуруч маҳсулоти захираси ҳам яратилган.

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди