Халқимизнинг бош қўшиғи улуғланди

   

   Туман ҳокимлигида    “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросим туман маданият бўлими ходимлари ижросидаги Давлат мадҳияси садолари билан бошланди. Тадбирга йиғилганлар қўллари кўксида мадҳиямизни ғурур билан куйлади.
   Тантанали маросимда  туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев,  Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман тарғибот гуруҳи раҳбари М.Йўлдошевалар иштирок этиб, мадҳия қабул қилинган сана ва у билан боғлиқ тарихий воқеларни ёдга олишди.  
   Тадбирнинг расмий қисми якунлангач туман маданият бўлими хонанда ва созандалари томонидан байрамона мусиқий дастур намойиш этилди. 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди