Таллиотада сайёр қабул

   Таллиота маҳалла фуқаролари учун  туман ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б.Бабоназаров, туман ИИБ бошлиғи Ш. Тоғаев, туман прокурори А.  Сайпиддинов, Халқ қабулхонаси мудири Қ. Исмоилов, туман ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
    Сайёрқабул давомида фуқаролардан 30 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. 
    Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган масалалар жойида ҳал этилди, айримлари ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилиб, муддат талаб этилувчи масалаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
      

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди