Байрамда спорт мусобақаси ташкил этилди

    Бугун юртимиз бўйлаб “Ўзбек тили байрами”ни нишонлаш тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

   Хусусан, Тойлоқ олимпия захиралари мактаб-интернатида "Тил -миллат тафаккурининг бебахо хазинаси" номли адабий-бадиий кеча ташкил этилди.

 Кечани кириш сўзи билан очиб берган муассасанинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Алексей Петрович Сменютин  бу йилги байрам барча юртдошларимизнинг қалбида ўзгача акс-садо бераётганлигини, бунинг боиси эса, юртимизда ўзбек тилининг нуфузини, қадр-қимматини юксалтириш  борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг натижаси эканлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбир иштирокчиларини бугунги улуғ айём билан қутлади.

   Байрам тадбирини Тойлоқ олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчилари томонидан тайёрланган   бадиий-мусиқий чиқишлари давом эттирди.

  Тадбир доирасида Тойлоқ олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобоқа ташкил этилди. Беллашув 22-23 октябрь  кунлари спортнинг волейбол хамда шашка турлари буйича давом эттирилади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди