Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Кенгаш раис Б. Бабоназаров, туман ва вилоят кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалри ходимлари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган эди.
1.Тойлоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “Ўрта” ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров депутатларга ҳисобот берди. У ўз нутқида туманнинг нима сабабдан “сариқ” ҳудудга тушиб қолганлиги, бунга қандай омиллар сабаб бўлаётганлиги ҳамда қандай қилиб “сариқ” ҳудуддан яшил ҳудудга ўтказиш борасида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.
- Тойлоқ туманида 2020-2022 йиллар давомида умумий қиймати 392,1 млрд. сўм бўлган 57 та лойиҳа ишга тушурилиб, 741 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.Ушбу лойиҳаларни бажарилиши давомида 2,1 млн. АҚШ долл. миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган..
2020 йилда умумий қиймати 193,7 млрд. сўм бўлган 32 та лойиҳа ишга тушурилиши натижасида 378 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни амалга оширилии натижасида 2,1 млн. долл. импорт ўрнини, 1,8 млн.дол. экспорт ҳамда 25 млрд.сўм бюджетга тушумлар амалга оширилади, - дейди туман ҳокими Б. Бабоназаров.
Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилган, тегишли қарор қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.