СОЛИҚ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ

  Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор “SAM IDEAL STROY” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

   Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

  Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассадди сўров хатлари юборилган.

  Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор SAM IDEAL STROY” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи фойдасига 285 млн. 888 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

                                Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ туман бўлими.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди