Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасига сунъий нафас олиш мосламаси совға қилинди

    Аралаш жанг санъати ассоциацияси томонидан берилган ушбу туҳфа шифокорларни беҳад қувонтирди. Сунъий нафас олиш мосламаси билан бирга коронавирус инфекциясига қарши ишлатиладиган дори-дармон воситаларини ассоциация ходими, тойлоқлик спортчи Зафар Салимов топширди. 
   Совғаларни қабул қилиб олган туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи А. Мусурмонов ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди