Сочакда ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёймоқда

   Туманимизда таъмирталаб, ёки умуман асфальт ётқизилмаган ички йўллар талайгина. Уларни таъмирлаш эса вақт ва маблағ талаб этади. Мана шундай йўллар ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан давлат ва маҳаллий дастурларга киритилиб, ижроси таъминланмоқда. Қолаверса, туман фаоллари ва тадбиркорлар ҳомийлигида ҳам ички кўчаларга эътибор қаратилиб, текисланмоқда.

    Ана шундай хайрли амаллардан навбатдагиси кеча Беклар маҳалласида бошланди. Туман кенгаши депутати Қ.Ражабов ҳамда маҳалла раиси О. Тошпўлатовлар бошчилигидаги ҳашарда тадбиркорлар, маҳалла фуқаролари ҳомийлик қилишмоқда.

    -“Жонажон Ватаним ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ўтказилаётган акция доирасида бугун Беклар маҳалласида "Обод хонадон, обод куча, обод махалла" тамойили асосида ободонлаштириш кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, - дейди туман кенгаши депутати Қаҳрамон Ражабов. – Кўча ва хонадонларнинг тозалиги, саранжом-саришталигига алоҳида эътибор қаратилиб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилмоқда. Аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борганимиздан сўнг, маҳалла аҳли бирлашиб, 1 километрлик ички йўлни ўз ҳисобларидан таъмирлашларини маълум қилишди. Куни кеча 150 тоннага яқин асфальт келтириб, иш бошладик.  

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди