Келажак - рақамли таълим ортида

  Тойлоқ туманидаги 21-умумтаълим мактабида эксперимент тариқасида kundalik рақамли таълим платформаси жорий этилди.

  Тизим онлайн тарзда дарсларни режалаштириш, дарс жадвалларини тузиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, давоматини электрон журнал ва кундаликларда қайд этиб бориш учун хизмат қилади.

   Бундан ташқари, тизим ўқувчилар ва ота-оналарга баҳолар ва уй вазифалари ҳақида маълумотларни кузатиб бориш имконини беради.

   Кўплаб ота-оналар яратилган бундай қулайликдан мамнун эканликларини билдиришмоқда.

 

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди