Кўчма савдо ярмаркалари аҳолининг узоғини яқин қилмоқда

   Тойлоқ тумани ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида кўчма савдо ярмаркалари доимий равишда ташкил этиб келинмоқда. Ҳар кун 50 дан ортиқ “Кўчма савдо ярмаркаси” машиналари туманимизнинг барча маҳаллаларида бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқда.
    Аҳолига қулайлик яратиш, юртимизда жорий этилган карантин қоидаларининг бузилишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган мазкур ярмарка аҳоли доимий яшаш жойларида сотилмоқда. 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди