“Агробанк” деҳқонларга қулайлик яратди 

     Маълумки, ушбу мавсум экин экиш учун ўта тиғиз пайт саналади. Ниҳол қадаш, уруғ сепиш ишлари узоғи билан 10-15 кундан ошмайди. Шу вақт ичида экканинг, улгурганинг. Акси бўлса, қуруқ қўл билан қоласан.
    Бироқ, айни карантин пайтида аҳолининг, хусусан деҳқонларнинг бозорлардан сифатли уруғ сотиб олишлари бир оз мушкул. Бу каби ноқулайликларнинг олдини олиш, аҳолининг  томорқадан унумли фойдаланишларида, деҳқонларнинг сервитамин ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришларида кўмаклашиш мақсадида кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди. “Агробанк” ОАТБ Тойлоқ туман филиали томонидан ташкил этилган мазкур кўчма савдо дўконлари аҳолига эртачи экинлар уруғини етказиб бериш орқали тумандошларимизга қулайликлар яратилмоқда. Муҳими, кўчма савдо дўконларидаги маҳсулотлар сифатли бўлиши билан бирга арзон нархларда сотилмоқда.   

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди