“Бепул ниқоб” акцияси давом этмоқда

      Юртимизга коронавирус инфекцияси тарқалганлиги сабабли, 25 март соат 6 : 00 дан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юриш маън этилди. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги томонидан COVID-19 инфекцияси юқишининг олдини олиш мақсадида “Бепул ниқоб” акцияси ташкил этилган эди. Мазкур акция бугун Тойлоқ деҳқон бозорида давом эттирилди.  Саховатпеша тадбиркорлар ҳомийлигида ўтказилган хайрия акциясида 1000 дона ниқоб аҳолига бепул тарқатилди. Шунингдек, акция давомида жамоат жойларида юриш, гигиена қоидаларига риоя қилиш борасида аҳоли огоҳлантирилди. 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди