Ўқувчи-қизларимиз “ОРАСТА ҚИЗЛАР” номига муносиб деб топилди

     “Ораста қизлар — 2020” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

     Кўрик-танловда вилоятнинг ҳар бир шаҳар туманларидан ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактаби ўқувчи-қизларидан иборат жамоалар 4 та шарт бўйича беллашишди. Зукко ва билимдон, энг топқир ва китобхон, шу билан бирга, пазандаю саришта бўлган қизлар жамоасини ҳакамлар ҳайъати азолари баҳолаб боришди.

    Ўз истеъдоди ва иқтидори, билими ва маҳоратини намоён этган туманимиздаги 22-умумтаълим мактабининг “Нафосат билимдонлари” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди.

    Шунингдек, Оқдарё ва Самарқанд шаҳри жамоалари иккинчи, Каттақўрғон шаҳар ва Пастдарғом ҳамда Самарқанд туманлари жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.

    Кўрик-танлов ғолиблари ва унда фаол иштирок этган жамоаларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди