Камбағалликни қисқартириш бўйича ўқув-семинар ўтказилди

    Жорий йилнинг 27 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида юртимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган  видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда юртбошимиз аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, томорқачиликдан оқилона фойдаланиш, ишсизларни касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини оширишга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаган эди.

    Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши ҳамда туман иқтисодиёт саноат бўлими, туман ирригация бўлими ҳамкорлигида  Таллиота маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раислари ва фаоллари ўртасида семинар ташкил этилди.

   Унда томорқадан юқори даромад олиш, сув ресурсларидан оқилона, тежамли фойдаланиш,  тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалар юзасидан тушунчалар берилди. Шунингдек, семинар давомида деҳқончилик ва томорқачиликдан юқори даромад оладиган кишилар тажрибаси ўрганилди ҳамда  семинар иштирокчиларига керакли тавсиялар берилиб, услубий қўлланмалар тарқатилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

   

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди