Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ўрганди

    Маълумки, юртимизда мева-сабзавот экспортини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи билан экспортёр ўртасида ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида мева-сабзавотчилик ва узумчиликда ҳам кластер тизими жорий қилинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 11 декабрдаги қарори билан бу борадаги барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилди. Эндиги вазифа тизимни шакллантириш ва фаолиятини тўғри ташкил этишдан иборат.

   Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари С. Ходжаев бошчилигида фермер хўжаликлари, кластерлар ва банклар раҳбарлари ўртасида ўтказилган йиғилишда шу каби вазифалар муҳокама этилди. Семинар тарзида ўтказилган тадбирда кластер тизими ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Унинг афзаллиги, жойларда интенсив усулдаги боғлар етарлича ташкил этилмаётганлиги, боғ ва токзорлар яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли уларнинг иқтисодий самарадорликка эришолмаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, семинарда, фермер хўжаликлари кластерлар билан шартнома тузиш, буюртмачига маҳсулот етказиб бериш, банк кредитларини олиш тартиби, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши,узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик тақдим этилиши хусусида сўз юритилди.

    Йиғилиш давомида Қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари С. Ходжаев  кластерлар фаолияти, молиявий аҳволи ва кластер иштирокчилари ўртаси тузилган шартномалар ҳолатини ўрганди.

  Шунингдек, семинарда Узумчилик агентлиги раҳбари О. Мустафоев, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ж. Ўроқов, туман ҳокими Б. Бобоназаров ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди.

 Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди