Туман бўйича жами 5 дона янги ичимлик сув иншооти қурилди ва 4 та сув иншоотлари  қайта таьмирланиб, 34,8 км янги ичимлик сув тармоқ тортиш ишлари олиб борилди.

 

  Ушбу ишлар якунида 1455 та хонадон яъни 7275 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таьминланди ва  500 хонадон яъни 2560 нафар аҳолини ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

    Бу ҳақда бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди. Унда иштирок этган "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ Тойлоқ туман филиали раҳбари Исроил Юсупов туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

   2022 йилда Тойлоқ туманидаги “Галаботир” МФЙ да 2 та сув иншооти  қайта таъмирланиб, 10.5 км янги ичимлик суви тармоғи тортилди, натижада ишлари олиб борилди ушбу ишлар якунида 270 та хонадон тоза ичимлик суви билан таьминланди ва  500 та хонадоннинг ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

”Ғўлба” МФй да 2 дона сув иншооти реканструкция қилиниб, 7 км тармоқ тортиш ишлари бажарилиб, натижасида 300 та хонадон тоза ичимлик суви билан таьминлди.

 2022 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида жами 800 та хонадон тоза ичимлик суви билан таьминланиши яхшиланади.

    1.Тумандаги ичимлик сув иншоотларига 6 дона янги сув насослари ўрнатилди ва 35 дона сув насослари таъмирланиб жойига ўрнатилди.

    2.Украч МФЙ да 1 дона янги ичимлик сув иншооти қурилди, 1 км тармоқ тортилиб, 1 дона насос ўрнатилди.

   3.Нурафшон МФЙ Гадойқушчи қишлоғида 1 дона янги ичимлик сув иншооти қурилди ва 3.3 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 300 та хонадон тоза ичимлик суви билан таьминланди. Шунингдек, Бачки, Чулдир, Маданият, Дўнг, Галаботир,

Ўрай Элипок, Шопўлот, Мўсинобод қишлоқлари аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

     Айни дамда туман қишлоқларида жами 5 дона янги ичимлик сув иншооти қуриляпти,  3 та сув иншоотлари  қайта таьмирланяпти, 25,4 км янги ичимлик сув тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда. 2022 йил январь  холатига  туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 62,6 фоиз  бўлган,  юқоридаги ишлар якунида бу кўрсатгич 83 фоизга, марказланган ичимлик сув билан таъминланиш даражаси эса 79.5 фоизга етади.

2023 йилда Навзандак ҳамда Ястепа маҳаллаларини ичимлик суви билан таъминлаш, Шопўлот маҳалласидаги сув иншоотини таъмирлаш мақсадида ушбу лойиҳалар “Опен бюджет” порталига жойлаштириш бўйича таклифлар киритилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди