Тойлоқда коммунал хизмат кўрсатиш сифати қандай?

    Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокимининг  қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Феруз Нажмиддинов иштирок этди ва ОАВ вакилларига туманда коммунал хизмат кўрсатиш сифати ва соҳадаги муаммолар хусусида маълумот берди.

    Унга кўра,   Тойлоқ туманида 205 минг нафар аҳоли мавжуд бўлиб, мазкур аҳоли  50 та маҳалла ва 100 та қишлоқларда истиқомат қилади. Туман аҳолисининг  электр энергия билан таъминланиш даражаси 100%ни, марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 62,6 %ни, табиий газ билан таъминланганлик даражаси 20 %ни ташкил этади.

   Туманда жами 127 та ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан  2 та касб-ҳунар коллежлари, 61 та умумтаълим мактаблари, 2 та касб-ҳунар мактаби, 1 та БУСМ, 1 та мусиқа ва санъат мактаби, 1 та Баркамол авлод маркази, 4 та Маданият маркази, 43 та болалар боғчалари, 1 та марказий шифохона, 2 та хусусий поликлиника, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 2 та қишлоқ оилавий поликлиника, 6 та қишлоқ врачлик пунктлари ва тез тиббий ёрдам шохобчалари  фаолият кўрсатмоқда.

     Ушбу ижтимоий соҳа объектларининг 32 таси (25,4%)ига, яъни 2 та касб-ҳунар коллежи, 12 та (20,0%) умумтаълим мактаблари, 1 та мусиқа мактаби, 1 та Баркамол авлод маркази, 1 та (50%) касб-ҳунар мактаби, 1 та (25%) маданият маркази ва  9 та (22,5%) мактабгача таълим муассасалари, 5 та (16%) соғлиқни сақлаш объектларига табиий газ етказиб бериш имкони мавжуд, қолган  95 та (74,6%) ижтимоий соҳа объектлари табиий газ билан таъминлаш имконияти йўқ.

         Электр энергия бўйича:

   Туман ҳудуди 50 та маҳалла фуқаролар йиғини, 100 та қишлоқдан ташкил топган бўлиб, электр энергиясидан жами  40996 та, шундан 39643 та  аҳоли,  1353 та улгуржи истеъмолчилар мавжуд бўлиб, туманимиз Самарқанд шаҳри Чупон ота массивидан келадиган Э-МЖО-1 ва МЖО-2  110 линиялари орқали электр энергия билан  таъминланган. Туманда жами 1133,8 км электр узатиш тармоқлари, 239562 дона устунлар, 624 дона ТПлар мавжуд.

  2021 йил давомида жами 57,86 км, шундан 13,3 км юқори кучланишли, 44,56 км паст кучланишли ҳаво тармоқларини алмаштириш, таъмирлаш ишлари, 15 дона янги ТП ўрнатиш, 561 дона янги бетон устунлари ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

  2022-йилда тумандаги 11 та махаллаларда 19 та трансфарматор, 60.7 км хаво линиялари  қурилиш ишлари учун 8.0 млрд сўм маблаглар ажратилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунгача 6,0 км электр тармоғи тортилди ва 200 та бетон устунлар ўрнатилди

     Табиий газ бўйича:

    Тойлоқ тумани истеъмолчилари Тойлоқ-1, Тойлоқ-2, Пенджекент, Ургут-2 ГРЭСларидан табиий газ билан таъминланади, туманда жами 321,7 км, шундан 19,4 км юқори босимли, 136,6 км ўрта босимли ва 165,7 км паст босимли газ тармоқлари, 321 дона, шундан 43 та юқори босимли ва 278 та ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари мавжуд.

   Туманда 37229 та аҳоли хонадонларидан 27787 таси (74,6%) суюлтирилган газга мослаштирилган, қолган 9442 та (25,4%) хонадонга, яъни  мавжуд 50 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 17 тасига, шундан 10 тасига тўлиқ, 7 тасига қисман табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд.

    Туман бўйича жами 32423 дона суюлтирилган газ баллонлари мавжуд, шундан 29353 донаси газ корхонаси, 3070 донаси аҳолининг шахсий газ баллонларидир.

      “Ҳудудгаз Самарқанд” филиали Тойлоқ газ тарқатиш бўлими томонидан 9442 та аҳоли истеъмолчиларига АСУЭГ ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгиланган, амалда 3532 дона (35,5%) ҳисоблагичлар ўрнатилган, Қўшчинор маҳалласидан ташқари 16 та маҳаллага қисман ўрнатилган.  

         Ичимлик суви таъминоти:

   Туман ҳудудида жами 147 та, шундан “Самарқандсувтаъминот” МЧЖ туман филиали ҳисобида 129 та, бошқа ташкилотлар ҳисобида 18 та ичимлик суви иншооти мавжуд бўлиб, шундан 17 донаси таъмирталаб аҳволда. Туманда жами 214 км ичимлик суви тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 60,0 км тармоқлар таъмирталаб аҳволда.

    “Самарқандсувтаъминот” МЧЖ туман филиали ҳисобида бўлган 112 таси сув иншооти соз ҳолатда, қолган 17 таси носоз ҳолда. Корхона томонидан 8532 та аҳоли ва 105 та улгуржи ташкилотлар билан шартномалар тузилиб, тўловлар ундирилмоқда.

      Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Навзандак” ва “Ястепа” қишлоқларида 16,5 км сув тармоқлари тортилиб, 2 та сув иншоотларини таъмирланди.

    -тумандаги 21 та маҳаллаларга туман маҳаллий бюджетидан 17,6 км, “Самарқанд сув таъминот” МЧЖ ҳисобидан 5,9 км жами 23,5 км полиэтилен трубалар ажратилиб, сув тармоқлари қишлоқларда тортилди ҳамда 12350 нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланди.

      Бундан ташқари, 7 та янги сув насослари ўрнатилди ва 24 таси таъмирлаб ўрнатилди, 14 дона сув миноралари таъмирланди 2022 йилда жами 3 та ичимлик суви иншоўтларини янгидан қуриш ва реконструкция ишларига 4,7 млрд. сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 3 та сув иншооти қуриш ишлари ва 20,4 км тармоқ тортиш ишлари якунланмоқда.

    Маиший чиқиндиларни ташиш:

    Самарқанд вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК Тойлоқ туман филиали жами штат бирликлари 66 та, бошқарув ходими 6 та, назоратчилар 15 та, техник ходимлар 45 тани ташкил этган бўлиб, ҳозирги кунда жами 66 та ишчи ходимлар фаолият олиб бормоқда. Ишчи ходимларнинг январь-март ойлари иш ҳаққи тўлиқ тўлаб берилган.

   Ҳозирги кунда ташкилотда жами 18 та, шундан 13 та чиқинди ташиш техникаси, 2 та асенезатор, 2 та самасвол, 1 та мултилифт махсус техникалари мавжуд бўлиб, ушбу техникалар билан 33 та маҳаллаларга  хизмат кўрсатилиб келмоқда.

    Туман ҳудудида кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун тарифлар

  

Хизмат тури

Ўлчов бирлиги

Аҳоли

 (сўм)

Улгуржи

(сўм)

Электр энергия

кВ

295

450

Табиий газ

м.куб

380

600-1000 гача

Ичимлик суви

м.куб

1900

4075

Маиший чиқинди

кишига/куб

2900

51405

Куп қаватли уй-жой аъзолик бадали

м.кв

600

-

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди