Туманимизни гулзорга айлантириш учун барчамиз бирдек масъул 

    Эрта тонгдан Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров туман масъуллари билан ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларининг бугунги аҳволини ўрганиб, масъул мутассадди ташкилот раҳбарлари билан учрашди.

      Туман ҳокими Тойлоқ – Ургут – Самарқанд тумани йўналишидаги катта йўлда олиб борилаётган  ободонлаштириш ишлари билан танишар экан шундай деди: “Тойлоқдай салоҳиятли тумандан ўтувчи катта йўл ёқаси бундай кўримсиз бўлиб ётиши бизга ярашмайди. Ушбу йўлнинг ҳар икки томони, яъни  "бетонка"  йўлидан туман марказигача бўлган 6 километрлик масофани гулзорга айлантирамиз. Яратилган манзарадан нафақат тумандошларимизнинг балки Тойлоққа кириб келган ҳар бир кишининг баҳри дили очилсин”.  


     Бу ишни амалга ошириш учун ушбу ҳудудга питуня, катарантус,  салвия,  бананза гул навларини экиш келишиб олинди ва бу борада масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди