“Ёшлар дафтари” - янги имкониятлар эшиги

  Ёшлар дафтари” - ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўғил-қизлар учун чинакам имкониятлар дафтари бўлмоқда. Хусусан Тойлоқ туманида ёшларнинг яшаш шароитлари, имкониятлари ўрганилиб, “Ёшлар дафтари”га кирувчи йигит-қизлар ҳатловдан ўтказилмоқда ва уларга амалий кўмак кўрсатилмоқда.  
    Ана шунай ёшлардан бири бўлган Ўрай-Элипок маҳалласида ёлғиз онаси билан яшовчи Умиджон Расуловнинг оилавий шароити туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев томонидан ўрганилганилиб, ишсизлиги сабабли “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.  Бугун туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров Умиджоннинг хонадонида бўлди ва унга мотокультуватор совға қилди. 
     -Ҳаётда орзуларим кўп. Лекин орзуга эришиш ҳамма вақт ҳам осон бўлавермайди. Юртбошимиз ташаббуси билан юритилаётган “Ёшлар дафтари” айни шу мақсадга хизмат қилмоқда. Мен бу имкониятдан оқилона фойдаланиб, даромадимни ошириб, оилам учун муносиб турмуш шароити яратишга ҳаракат қиламан, - дейди Умиджон Расулов.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди