Бу йилги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ортиқча дабдабабозликлардан ҳоли ўтказилди

    Эътиборли жиҳати, бу йилги тадбир халқ таълими вазирлигининг тавсиясига кўра янгича руҳда, маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, туман ҳокимлиги ходимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ота-оналар иштирокида ўтказилди.      Жумладан, 21-умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида туман прокурори Асомиддин Сайфиддинов иштирок этиб, мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам қўяётганликлари, қолаверса, мактаб жамоасини ўқув йилини мувоффақиятли тугатганликлари билан қутлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

      Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган дастур намойиш этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди