Қундузак қишлоғининг архитектура қиёфаси ўзгартирилади

   Бугун қишлоқларда олиб борилаётган ободончилик-бунёдкорлик ишлари чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканлари-ю қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
 Тойлоқ туманидаги Қундузак қишлоғида ҳам ана шундай эзгу ишлар бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ободонлаштириш тадбирлари доирасида қишлоқдаги 525 та турар ва нотурар биноларнинг том қисмини таъмирлаш, шундан 211 тасининг томини ранглаш, 314 та уйнинг томини профнастил тунукаларига алмаштириш режалаштирилган. Бугунги кунда 198 та уйнинг том қисмини ранглаш ишлари якунланди. 
  Қолаверса, қишлоқни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Мазкур ҳудудда амалга оширилаётган ишлар кўлами ва сифати туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди