Сайловда шаффофлик муҳим масала 

  Юртимизда жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Қонунчиликка кўра, сайловнинг ошкоралик, муқобиллик ва тенглик принциплари асосида ўтиши учун зарур чоралар кўрилаётир. Шу билан бирга, ишчи гуруҳларнинг самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилмоқда.
  Бугун Тойлоқ тумани Халқ таълими бўлимида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича комиссия раислари ва ишчи гуруҳ аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
  Унда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Азамат Ғафоров ҳамда раис ўринбосари Бахтиёр Хушназаровлар «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонундаги муҳим жиҳатлар, сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаш, фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги муҳим масалалар хусусида маълумот беришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди