“Маҳаллабай” ишлаш тизими ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал қилиш демакдир

   Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита топшириғига асосан мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” асосида ишни ташкил этиш, шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш вазифаси бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди.
    Шу мақсадда бугун Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров 4-сектор раҳбари Ш. Шарипов, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров сектор ҳудудидаги Найман маҳалласида бўлиб, Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиларининг иш фаолиятини ўрганди. Улар билан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиш, бунда «маҳалла-оила-фуқаро» тамойили асосида аҳоли ҳаётидаги муаммоларни тизимли ўрганиш, фуқаролар мурожаатларини ҳал этишда дуч келаётган муаммолар борасида суҳбатлашди.    
   

Шунингдек, туман раҳбари Найман маҳалласи фуқароларининг мурожаатларини тинглади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди