Янги ҳаёт маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

    Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Янги ҳаёт маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда  туман туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоилов, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров, маҳалла ва нуронийлар бўлими бошлиғи Б. Хушназаров ҳамда туманнинг мутасадди ташкилотлари ва давлат идоралари раҳбарлари, шунингдек, мурожаат билан келган фуқаолар иштирок этишди. 
    Сайёр қабул давомида фуқаролардан моддий ва тиббий ёрдам, уй-жой, иш билан таъминлаш, ёшга доир бола пули олиш, алимент ундириш каби масалалар юзасидан жами 20 та мурожаат келиб тушди. 
   Хусусан, Л. Худойбердиева, О.Кулбаева, Э. Турдиеваларга тиббий ёрдам масаласи бўйича амалий ёрдам бериладиган бўлди. Бола пули, уй-жой олиш ва ер ажратиш масалалари билан келган фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди