Тойлоқлик ёшлар – Осиёда тенгсиз!

Академик эшкак эшиш

Жанубий Кореяда академик эшкак эшиш бўйича катталар ҳамда ёшлар ўртасида қитьа кубоги ва Осиё чемпионати беллашувлари ниҳоясига етди.

34 нафар спортчидан иборат мамлакатимиз терма жамоаси сафида баҳсларга киришган туманимизнинг ёш спортчилари Тохир Толибоев ҳамда Шуҳрат Шодиевлар тўрт кишилик қайиқда ҳаммадан илгари ҳаракат қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.

Ёш спортчиларимизга чемпионатнинг олтин медаллари топширилиб, уларнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи кўтарилди ва мадҳиямз янгради.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди