Тойлоқда 373 нафар фуқароларга меҳнат қуроллари берилди

    Тадбиркорликни ривожлантириш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг даромадини ошириш, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилишида кўмаклашиш устувор вазифалардан бири саналади. 
   Бу борада Тойлоқ туманида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлиги томонидан  "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни  тадбиркорликка  жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 373 нафар фуқароларга 12 турдаги меҳнат қуроллари берилди. 

    Шу мақсадда ташкил этилган маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Нуруллаев, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А. Инагамов, Тойлоқ туман ҳокими Б.Бабоназаров ҳамда туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож оила қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтишди.  


   Шундан сўнг сертификат ҳамда меҳнат қуроллари эгаларига топширилди.  

Нигина РАҲМАТОВА.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди