Ёшлар фестиваллари давом этмоқда

     Айни кунларда республикамизда “Ёшлар ойлиги” доирасида тури маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бугун "Ёшлар" истироҳат боғида туман ҳокимлиги ва туман ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида бўлиб ўтди. 

    “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган мазкур фестивалда турли кўнгилочар дастурлар,  спортчилар чиқишлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш қилинди.
   Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича чиқишлари, ҳарбийлар ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишлари, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга завқ улашди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди