Тойлоқда “1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди

 

  Ҳар йили тўкин ёз фаслининг илк куни кўпчилик мамлакатларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади. Истироҳат боғлари ва аттракционлар, турли болалар оромгоҳлари, театрлар болалар билан тўлиб-тошади. Барча яхши нарсалар уларга бағишланади.

  Бу йилги тадбир ҳам ўзига хос тарзда ва кўтаринки руҳда нишонланди. Эрта тонгдан туманимиздаги “Ёшлар” истироҳат боғи болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан тўлди. Боғнинг марказида ташкил этилган саҳнада туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Боғнинг соя-салқин жойларида эса турли кўргазмалар намойиши ўрин олди. Хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотлари, спорт ва соғлом овқатланиш бурчаги, китоб дўконлари, қолаверса, рассомчилик, амалий санъат ҳамда ҳарбий қисмнинг қурол-аслаҳалар намойиши байрамга ўзгача руҳ бахш этди.

  Байрам тадбирида Тойлоқ туман ҳокими Б.Бабоназаров иштирок этиб, болажонларни қутлади ва уларнинг спорт ҳамда бадиий чиқишларини томоша қилди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимининг матбуот котиби.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди