Ҳолатга ойдинлик киритилди

   Ижтимоий тармоқларда Eauksion.uz орқали олинган жойдан эркин фойдалана олмаётгани,  емишлик учун экилган арпа аралаш авёс экинини ўраётган вақтида ИИБ ходимлари ҳокимнинг оғзаки топшириғига асосан ҳеч қандай асосларсиз олиб кетили, соат 11.00 дан то 16.00 гача ушлаб ўтиргани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагича муносабат билдирамиз.

   2021 йил 1 май куни соат 13:00 ларда Тойлоқ тумани хокими Б.Бабоназаров Тойлоқ тумани Саидназаров массиви ҳудудидаги ердан фойдаланиш харитасининг 476 контурасидаги жами 1,13 га қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, балл бонитети 64,1 баллдан иборат бўлган туман ҳокимлиги захирасида турган ер майдонидан ўтаётган вақтида, Тойлоқ тумани Тепақишлоқ маҳалласида яшовчи Ш.Рахмонова, М.Насимов, Ж.Насимов ва С.Насимовлар ушбу ер майдонида экилган арпаларни пояси билан ўриб, пайхон қилаётганлигини кўрган ва ҳудудий профилактика инспектори катта лейтенант  Ж.Гиясовга ҳолатни ўрганиш айтилган. Катта лейтенант Ж.Гиясов ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Тойлоқ тумани Тепақишлоқ маҳалласида яшовчи М.Абдуназаровга тегишли бўлган 30 G 053 FA давлат рақам белгили юк автомашинасига ортилган ўрилган арпалар билан Тойлоқ тумани марказида жойлаган жарима майдончасига жойлаштирган.

   Ушбу ҳолат 2021 йил 01 май куни Тойлоқ тумани ИИБ навбатчилик қисмида мавжуд бўлган “Шакл-2” китобидан № 196-сонли рақами билан қайд этилган, 2021 йил 02 май куни профилактика инспектори томонидан тўпланган хужжатлар бўйича терговолди ҳаракатлари олиб борилиб, М.Абдуназаровга тегишли бўлган 30 G 053 FA давлат рақамли юк автомашинаси жарима майдончасидан чиқариб юборилган.  

   Фуқаро Ҳасанов Талъатнинг мурожаатидаги профилактика инспектори ёлланма ишчиларни соат 10:00дан 16:00 гача ҳеч қандай асосларсиз, ноқонуний ушлаб турганлиги борасидаги қўрсатмалари ўз тасдиғини топмади.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди