“Обод қишлоқ”да янгича ёндашув асосида иш олиб борилмоқда

   

  Қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Шу жиҳатдан жорий йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари янги ёндашувлар асосида шакллантирилди. Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, йўл, электр таъминоти, коммунал хизмат тизимини яхшилаш, ҳамда ободончилик билан бир қаторда тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа маданиятини шакллантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини камбағалликдан чиқариш масалалари ҳам кўзда тутилган.

   Шу мақсадда туманимизнинг Навзандак ва Ястепа маҳаллаларида иш қизғин давом этмоқда. “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларга кўмак кўрсатилмоқда. Хусусан, боқувчисини йўқотган М. Қаюмованинг хонадони туман ҳокимлиги томонидан таъмирланмоқда.

   Шунингдек, туман раҳбари Б. абоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари дастур доирасида аҳоли ўртасида томорқачилик маданияти ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди