"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК"

    Республика тарғибот гуруҳи томонидан жойларда ўтказилган ижодий учрашувлар худди шундай номланди.

   Юртимизда юз бераётган тарихий ўзгаришлар, жамиятимиздаги янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини ҳаётий мисоллар, кўргазмали воситалар орқали аҳолига содда ва тушунарли шаклларда етказиш мақсадида турли тадбирлар, эл севган санъаткорлар, таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида концерт дастурлари, театрлашган томошалар, ижодий учрашув ҳамда мушоиралар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бугун туманимизнинг тўртта секторларида “маҳаллабай” тарзида ўтказилди.  

   Таниқли ёзувчи ва шоирлар, эл ардоғидаги санъаткорлар ташрифи тадбирга файз киритди. Тойлоқ туман Боғизоғон МФЙ ҳудудидаги Камронбек тўйхонасида ўтказилган тадбирни туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров очиб берди.

    Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари хонанда созанда, шоир ва актёрларимиз халқимиз учун ўз дастурларини тақдим этишди.

   Бу каби тадбирлар аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда меҳр-оқибат ва шукроналик туйғуларини янада кучайтириш, миллий санъатимиз турларини оммалаштиришга хизмат қилади, албатта.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.    

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди