Китобхон ўқувчилар 3 ой стипендия олади

   Китоб умр йўлларини ёритгувчи сўнмас нур, инсон маънавий оламини бойингувчи манба. Китоб ўқиган боланинг дунёқараши кенг, одоб-ахлоқ, илм- маърифат бобида доно бўлади.

    Тойлоқ туманидаги 4-умумтаълим мактабида ташкил этилган "Зукко китобхон" танлови ҳам ана шундай ўқувчилар сонини кўпайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Мактабнинг 5 - синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган танловда иштирокчилар уларга берилган 50 та ўзбек ва жахон адабиёти намуналарини белгиланган муддат ичида қай даражада ўқиб ўзлаштирганликларини синовдан ўтказишди. Биринчи шартда ўқувчилар адабиётлар асосида тузилган 40 та тест саволларини ишлашди. Иккинчи шартда эса иштирокчилар бадиий адабиёт ва муаллиф ҳақида гапириб, ҳакамларнинг саволларига  жавоб беришди. 
   "Ўқувчиларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш учун бу каби китобхонлик танловларини тез-тез ўтказиб туришимиз керак деб ўйлайман. Бу уларни китоб билан дўстлаштиради. Китобни дўст тутган ёшлар эса қайси сохани танлашидан катъий назар теран фикр ва мукаммал билимга эга бўлади",-дейди танлов ташкилотчиси Маъмуржон Тилавқулов.

   Эътирофлиси танлов ғолиблари муносиб тақдирланди. 1- ўрин учун вилосипед, 2-  ва 3-ўрин совриндорларига китоблар жамланмаси топширилди.

  Энди улар 3 ой давомида стипендия ҳам оладилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди