"Обод қишлоқ"да аҳоли муаммолари ўрганилди

   Туманимизнинг Навзандак ҳамда Ястепа қишлоқларида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида ҳар куни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Дастур доирасида бажарилиши белгиланган ишлар натижаси ва сифати билан танишиш мақсадида туман ҳокими Б. Бабоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари мазкур маҳаллаларда бўлишди. Туман раҳбарлари уйма-уй кириб, аҳоли билан суҳбатлашишди уларнинг  дарду ташвишини, муаммоларини ўрганди. Хусусан, бахтсиз ҳодиса туфайли уч йилдан буён ногиронлик аравачасига михланган Ўғилой Мардонованинг хонадонида бўлди. У ва унинг оила аъзолари билан суҳбатлашди. 

     

   Моддий ва тиббий хизматга муҳтож Ўғилой учун тиббий кўрик ташкил этилди ва реаблитация марказига даволаниши учун йўлланма бериладиган бўлди. Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди