Пробация назоратида турган ёшлар беллашишди

 

  16 май куни Тойлоқ педагогика коллежида Жомбой, Булунғур, Тойлоқ, Ургут туманлари ўртасида туманлар ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида спорт мусобақаси ташкил этилди. Унда пробация гуруҳи назоратида турган йигитлар мини-футбол бўйича беллашди.

  Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамиятда ўз ўрнини эгаллашида кўмаклашиш мақсадида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Ургут тумани вакиллари жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди