Тағибот тадбирлари – аҳоли манфаати учун

   Туманимизда ўтказилаётган "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни" ва бошқа профилактик тадбирлар давомида кўп қаватли уйлар ва аҳоли яшаш хонадонларида ёнғин, газ ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
    Ана шундай тадбирлардан бири бугун Чароғбон маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй-жойларда бўлиб ўтди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 207-F-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган мазкур тадбирда аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари, бундай вазиятда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар бўлимини хабардор қилиш тартиби, кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилиш борасида тушунчалар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди