Тойлоқда фронт орти меҳнат фахрийлари эъзозланди

   

   Тойлоқ туманида истиқомат қилувчи Муҳаббат она Маматқулова, Марзия она Шамсиева ҳамда Амбар она Раззоқоваларнинг болалиги уруш йилларига тўғри келади. Эркаклар жангга кетиб, дала иши аёллар ва болалар зиммасига қолганда, қаҳрамонларимиз фронт орти машаққатларини бошларидан ўтказишган. Бугун яқинлари ардоғида 101 ёшни қарши олаётган, жасорати бизга ўрнак бўладиган онахонларни туман ҳокими, секторлар раҳбарлари ва фаоллар йўқлаб бордилар.

    Туман  ҳокими Б.Бабоназаров фронт орти фахрийларини байрам билан қутлаб, илиқ тилаклар билдирди ва байрам совғасини топширди.

     Фахрий нуроний билан суҳбатлашаркансиз, онахоннинг кўз олдида даҳшатли урушнинг қиёфаси гавдаланади.

    -Биз кўрган қийинчиликларни, Оллоҳим ҳеч кимнинг бошига солмасин. Одамзод бошига мисли кўрилмаган кулфатни солган уруш деган сўзнинг номи ўчсин. Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин. Фарзандларимиз ўйнаб-кулиб, бахтли ҳаёт кечиришсин, - дея қўлларини дуога очди Муборак маҳалласида яшовчи Марзия она Шамсиева.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимининг матбуот котиби.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди