Фахрийлар эъзозланди

   Хотира бор экан, инсон аждодларини ёдга олади. Бир зўм бўлса-да, ўтмишга, тарих саҳифаларига қайтади. Тинч-тотув, фаровон ҳаётнинг заҳматкашларини билишга ошиқади. Мард-жасур ўғлонларни, фидойи кишиларни қадрлайди. Айниқса, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами арафасида бу анъана янада жонланади. 

   Сана муносабати билан Тойлоқ туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман халқ таълими бўлими мудири Х.Ҳожиқулов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшма туман бўлинмаси "Маърифатпарварлар" жамияти туман кенгаши ҳамда туман ХТБ Фахрийлар уюшмаси раҳбарлари Халқ таълими тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган 20 нафар фахрий устоз-мурабийларнинг ҳолидан хабар олишди. Уларни айём билан қутлаб, байрам совғаларини улашишди. 
   Ҳудудларда жойлашган мактаб ўқувчилари ҳам фахрийларнинг уйларига бориб, улар учун шеър ва ашулалар ижро этиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди. 

 

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди