Ёшларга картошка уруғи тарқатилди

   Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни темир, аёллар ва ёшлар дафтарлари тузилиб, рўйхатдаги фуқароларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
   Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ туманида “Ёшлар дафтари” га киритилганлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, бугун дафтарда турувчи деҳқончилик қилиб, даромад олиш истагини билдирган 100 нафар ёшларга қиймати 162 миллион 855 минг сўмлик жами 29 минг 600  тонна Германия давлатидан келтирилган селвана навли картошка уруғи тарқатилди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди