Мусобақа “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланди

   Куни кеча Тойлоқ олимпия захиралари коллежида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг Дзю-до кураш тури бўйича 2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида очиқ турнир бўлиб ўтди. 
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, қолаверса, “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган мазкур мусобақада вилоятимизнинг барча туманларидан ёш спортчилар иштирок этиб, куч синашишди. 
   Очиқ турнир ғолиблари ва иштирокчилари тадбир ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилди.

Нигина РАҲМАТОВА.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди