Тойлоқ туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

   

  Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида кенгайтирилган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. 
 Тойлоқ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳусан Нарзиқуловнинг нафақага чиққанлиги муносабати билан унинг аризасига асосан лавозимидан озод этилди. 
  Шу муносабат билан ташкил этилган йиғилишда туман ҳокими  Ҳусан Нарзиқуловнинг кўп йиллик меҳнатларини эътироф этиб, унга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширди. 
  Шунингдек, Тойлоқ туман ҳокимининг 2021 йил 1 майдаги 196-сонли қарорига асосан Мирзаев Норпўлот Абдуҳалимович туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Н. Мирзаев бунга қадар туман “Агрокимёҳимоя” унитар корхонаси раҳбари лавозимида ишлаган. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди