Пресс-тур иштирокчилари антиқа музейга саёҳат қилишди

  

   Бугун туманимиздаги йирик экспортёр корхоналардан бири ҳисобланган “Боғизоғон” МЧЖ узум етиштириш ва қайта ишлаш кластерида пресс-тур ташкил этилди.  Унда тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, туман кенгаши депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

   Мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми – 6 минг тонна узум қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, ароқ – 95 минг, коньяк 5 минг тоннани ташкил этади.

   Айни дамда корхонада 107 нафар фуқаро доимий иш билан банд, яна 700 нафар ишчи мавсумий ишларга жалб этилади.

   Юздан ортиқ тойлоқликларнинг бандлигини таъминлаган мазкур корхона ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида янги лойиҳалар устида ишламоқда.

   Мазкур заводдаги антиқа музей киши эътиборини тортмай қолмайди. Президент фармони асосида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур музейда ўтган асрда тайёрланган ичимликлар сақланмоқда. Бу ердаги энг кекса вино 74 ёшда. Шунингдек, ўтган асрга тегишли антиквар буюмлар, дуб ва эман дарахтидан ясалган бочкалар ва санъат асарлари музейга ўзгача кўрк бериб турибди.

   Тадбир иштирокчилари корхона фаолияти ва музей билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларига корхона ходимларидан батафсил маълумот олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди