Муаммоларга ечим изланди

   Бугун  туман Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг фуқарорлар учун навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.  Унда туман ҳокими  Б. Бабоназаров, Халқ қабулхонаси мудири Қ. Исмоилов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.

    Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан ўтказилаётган  тадбирда уй-жой, моддий ёрдам, алимент ундириш, болалар нафақасини олиш, кадастр ҳужжатларидаги муаммолар, кредит олиш каби  элликдан ортиқ мурожаат келиб тушди.    

  Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди,  айримларига мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди.  

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди