Ижро интизоми – самарадорлик омили

  Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўтказилган мазкур семинарда вилоят, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппаратлари, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бошқармаларида ижро интизоми билан ишловчи масъул ходимлари иштирок этишди.

   Семинарда ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллаши, Давлат органига келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш ва унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилиши, ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш тартиби ҳам мукаммал кўрсатилган бўлиб, бу ҳар бир ҳужжатнинг ўз вақтида ижро қилинишини таъминланиши таъкидланди.

    Бир кунга мўлжалланган ўқув-семинарда қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ҳамда топшириқларнинг Самарқанд вилоятидаги ижроси ва барча даражадаги раҳбарлар масъулияти тўғрисида.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва жорий этилган янги тизимнинг алоҳида жиҳатлари.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлашда Ҳисоб палатага юклатилган вазифалар.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқларини расмийлаштириш, уларнинг ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдланиш самарадорлигини ошириш ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими тўғрисида.
  5. Норма ижодкорлиги, ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларини тарғиб этишда юридик хизматларини устивор вазифалари тўғрисида.
  6. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида: таҳлиллар, муаммолар ва уларнинг ечимлари.
  7. Самарыанд вилояти ҳокимлигида Щзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ижросини ташкил этиш натижалари тўғрисида.
  8. Самарқанд вилояти ҳокимлигида норма ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.
  9. Самарқанд вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ташкил этилган тизим тўғрисида
  10. Тойлоқ тумани ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини таъминлашда ижро назоратини тизимли йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида.
  11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори ижросининг “вилоят-туман-маҳалла” тизими асосида ташкил этилиши.
  12. Пастдарғом тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш.

     Ўқув-семинарда иштирок этган Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов, Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси масъул ходими Бахтиёр Юнусов, Ахборот технологиялари ва коммуникациларини ривожлантириш вазири ўринбосари Жамол Мақсудов, Вазирлар Маҳкамасининг юридик таъминлаш бошқармаси бўлими бош мутахассиси Камолиддин Муҳсинов, Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўлими бош мутахассиси Хуршид Мусаев ҳамда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари юқоридаги мавзулар юзасидан маъруза ва тақдимотларини намойиш этишди.

    Семинар давомида иштирокчилар мавзуга алоқадор ўзларини қизиқтирган саволлари, иш жараёнида дуч келинаётган муаммолар хусусида савол йўллашди ва маърузачилардан батафсил жавоблар олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди