Тадбиркорнинг мурожаати жойида ўрганилди

   Тойлоқ туман ҳудудидаги “Истиқлол” МЧЖ раҳбари А.Мустафаевнинг таъсирчан солиқни бекор қилиш тўғрисида хулоса беришликни сўраб  вилоят ҳокимига қилган мурожаатини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Ўроқов, туман ҳокими Б. Бабоназаров ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари “Истиқлол” МЧЖга боришди.  

    Ўрганиш жараёнида “Истиқлол” МЧЖнинг қурилиш ости майдонининг бир қисмида яъни 150 кв.м қисмида ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ўрнатган бўлсада, аммо иш фаолиятида эмаслиги, корхона ҳудудида мавжуд бино ерлар бўш турганлиги, улардан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги ҳамда жамият ҳудудида тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз ноқонуний қурилишлар амалга ошрилаётганлиги аниқланди.

  Жамиятга нисбаттан қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш учун олиб келинган ускуналарнинг тегишли ҳужжатлари ва ушбу ускуналарни корхона балансига олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ускуна ўрнатилган ва хом ашё сақлаш учун мўлжалланган умумий 500 квадрат метр  қурилиш ости майдонига нсбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарорига туманда ташкил этилган иккинчи ишчи гуруҳи томонидан хулоса берилиши билдирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди