Бахшитепа қишлоғи номи эмас фақат маҳалла маркази номи ўзгарган

   Яқинда Zarnews.uz телеграм каналида “Бахшитепа нега “Нурли йўл” деб ўзгартирилди?” сарлавҳали мурожаат чоп этилди. Унда Тойлоқ туманидаги “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар маҳалланинг номи ўзгарганидан норози эканликларини билдиришган. Улар Бахшитепа қишлоғи қадимий тарихга эга ном эканлиги, вақт ўтган сайин бу ном унутилиб кетилиши мумкинлигини, бунинг олдини олиш мақсадида топонимик идоралар ва мутасадди ташкилот раҳбарларидан маҳалланинг Бахшитепа деган номини қайта тикланишида кўмак беришини сўрашган.  

 Тойлоқ туманидаги Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғинига иккита қишлоқ – Қундузак ҳамда Бахшитепа қишлоқлари киритилганлиги сабабли Бахшитепа қишлоғи номи сақланиб қолинган ҳолда фақатгина Бахшитепа маҳалла маркази номи Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг 2016 йил 30 декабрдаги 2376-қ сонли қарори асосида “Нурли йўл” деб ўзгартирилган.

   Бахшитепаликларнинг талаб ва истаклари инобатга олиниб, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси томонидан белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади ва вилоят комиссияси орқали Республика комиссиясига Нурли йўл маҳалла маркази номини ўзгартириш бўйича таклиф киритилади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди