Тойлоқда “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича семинар ўтказилди

   

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
   Илк бор ҳаётга татбиқ этилаётган “маҳаллабай” тизимига кўра, энди туман-шаҳарлардаги барча давлат ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилиб, ўз соҳасига доир масалаларни ҳал қилиб боради.
Бугун Тойлоқ туманида бўлиб ўтган семинар ҳам айнан шу масалага қаратилди. 

 

   Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Самарқанд вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаев ҳамда туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров иштирокидаги семинарда “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этишнинг мазмун-моҳияти ва кўзланган мақсадлар, вилоятда тижорат банклари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш, ёшлар, аёллар ва темир дафтардаги оилаларга кредит бериш орқали тадбиркорликка жалб этиш,  уларни доимий даромад манбаига эга қилиш механизми каби мавзуларда  сўз юритилди. 

    Семинарда туман секторлари раҳбарлари, тумандаги иқтисодий комплекс вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, тижорат банклари филиаллари раҳбарлари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган масъул банк ходимлари иштирок этишди ва “маҳалабай” ишлаш тизимининг тартиб-тамоиллари, унда маҳалланинг ўрни ҳамда масъулияти ҳақида кенг тушунчага эга бўлишди.
    Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди, тизим самарадорлигини янада ошириш борасида таклифлар беришди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди