Тойлоқда кунига 200 тонна тайёр рафинацияланган ёғ ишлаб чиқарилади

   

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан тумандаги  “PET AGRO OIL” МЧЖ ҚК томонидан умумий қиймати 50,4 млрд. сўм бўлган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Ҳусусан, лойиҳани амалга ошрилишида Хитой Халқ Республикасининг етакчи "MYANDE" компаниясидан 4,7 млн. АҚШ доллар қийматида асбоб-ускуналар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Ушуб лойиҳанинг амалга ошрилиши натижасида кунига 200 тонна тайёр рафинацияланган ёғ ишлаб чиқариш ҳамда 30 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

  Маълумот учун, рафинация линияси - ўсимлик ёғини рафинациялашга мослашган, узлуксиз тизимда ишлайдиган автоматлаштирилган линия. Бунда ёғни нейтрализациялаш оқартириш (отбеливания) ва деваксация қилиш кўзда тутилади.

   Мазкур лойиҳа жорий йилнинг сентябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

 

Дилшод Умирзоқов,

туман ҳокимининг инвестицилар, инновациялар,

хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш,

кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш

масалалари бўйича ўринбосари.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди